Logo

Ўзбекистонлик мутахассислар Британияда ритейл банкинг йўналишида таълим дастурини мувафаққиятли тамомлади

Ноябрь 24, 2025. 08:56 • 53 сония

78
Ўзбекистонлик мутахассислар Британияда ритейл банкинг йўналишида таълим дастурини мувафаққиятли тамомлади

ЛОНДОН, 24 ноябрь. /"Дунё" АА/. 11-21 ноябрь кунлари Ўзбекистон тижорат банклари маъсуллари Буюк Британияда ўтказилган "Ритейл банк хизматларининг трансформацияси: Британия тажрибаси" ўқув дастурида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур дастур Британиянинг "MBF Academy" таълим ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Курс доирасида Буюк Британияда чакана банк хизматларини ташкил этиш масалалари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Унда республика банклари ва кредит ташкилотларидан келган мутахассислар халқаро амалиёт билан бирга Буюк Британиянинг етакчи банклари тажрибаси билан ҳам танишди.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида курс иштирокчилари учун малака сертификатларини топширишга бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш