Logo

Хиросимада ўзбек таомлари ресторани ва Наманган вилояти “Савдо уйи” очилди

Декабрь 01, 2025. 15:00 • 58 сония

142

ХИРОСИМА, 1 декабрь. / “Дунё” АА/. Япониянинг Хиросима шаҳрида Наманган вилояти ҳокимлиги, “Balcom” компанияси ва Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида ўзбек миллий таомлари ресторани ҳамда вилоятнинг расмий “Савдо уйи” очилди, деб хабар бермоқда “Dunyo” АА мухбири Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотига таяниб.

Мазкур муҳим маданий-иқтисодий лойиҳа Ўзбекистоннинг Япония билан савдо, туризм ва маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Янги ресторан япон жамоатчилигига ўзбек миллий ошхонасининг бой ва бетакрор таъмларини танитишни мақсад қилади. Меҳмонларга палов, сомса, шўрва, лағмон, қозон-кабоб ва бошқа анъанавий таомларни ўзининг асл технологиясида тайёрланган ҳолда тақдим этиш режалаштирилган.

“Савдо уйи” эса Наманганда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, текстиль, ҳунармандчилик ва гастрономия брендлари намойишида муҳим марказ ҳисобланади. Ушбу савдо уйи япон бозорига маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш, янги экспорт йўналишларини йўлга қўйиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш учун доимий платформа вазифасини бажаради.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Наманган вилояти брендини Япония бозорида тарғиб қилиш, туризм оқимини ошириш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Тадбирлар Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Японияга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш