Деҳлида ўнта давлат дипломатик клубларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ноябрь 11, 2026. 10:30 • 1 дақ
• 141
ДЕҲЛИ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистон пойтахтида Ўмон ва Словения дипломатик клублари ташаббуси билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Иккинчи бор ўтказилган мазкур учрашувда Словения, Шотландия, Ҳиндистон, Арманистон, Қатар, Литва, Ўзбекистон, Непал ва Сурия дипломатлари ҳамда турли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон номидан Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик сервис хизмати қатнашиб, ташкилотчиларга видеомурожаат йўллади.
Учрашув “Биргаликда ривожланиш – дипломатик клубларнинг ягона глобал ҳамжамиятини шакллантириш” шиори остида ўтказилди. Унинг асосий вазифалари дипломатик клублар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, анъанавий дипломатия доирасидан ташқарида халқаро мулоқот ва ўзаро тушунишни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Тадбир ҳақидаги ахборот Ўмоннинг “Oman Daily Observer” ва “Muscat Daily” нашрларининг расмий веб-сайтлари, Ўмон Дипломатик клубининг “Instagram”даги расмий саҳифаси ҳамда “Qabasmedia” интернет нашрида эълон қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси