Тошкентда нуфузли халқаро юридик компаниянинг офиси очилди
Ноябрь 30, 2025. 13:59 • 49 сония
• 71
ЛОНДОН, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Лондондаги элчихона ташаббуси ва кўмаги билан Тошкентда “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle LLP” халқаро юридик компаниясининг офиси очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
1830 йилда ташкил этилган “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle LLP” ҳозирги вақтда дунёдаги энг қадимги ва нуфузли юридик компанияларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда унинг дунёнинг 19 та йирик шаҳарларида – Лондон, НЬЮ-ЙОРК, Вашингтон, Хьюстон, Париж, Рим, БРЮССЕЛЬ, ЖЕНЕВА, Милан, ФРАНКФУРТ-МАЙН, ПЕКИН, Богота, Буэнос-Айрес, Мехико, Дубай, МАСКАТ, Ар-Риёд ва Остонада ўз офислари мавжуд.
Компания ўзининг халқаро тажрибаси ва трансчегаравий битимлар ва низолар бўйича ихтисослашуви билан машҳур. У корпоратив ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқ, солиқ ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, иммиграция қонуни, суд жараёни ва арбитраж йўналишлари бўйича кенг кўламли юридик хизматларни тақдим этади.
2024–2025 йиллар давомида “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle LLP” халқаро юридик компаниясининг Лондондаги офиси раҳбариятининг Ўзбекистонга бир қатор ташрифлари ташкил этилди. Унинг доирасида томонлар ушбу юридик фирманинг Тошкентда офисини очиш масалаларини муҳокама этишди.
Компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти мамлакатда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва йирик шартномаларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатишга йўналтирилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди