Тель-Авив шаҳрида Исроилда ишлаб чиқилган об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришнинг ноёб услубини Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 19, 2024. 14:11 • 38 сония
• 334
ТЕЛЬ-АВИВ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг «Emnotion» компанияси бош директори Илья Шапиро билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Исроил компанияси томонидан яратилган ноёб технологияларга асосланган об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини прогнозлаштириш платформасини Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Илья Шапиронинг таъкидлашича, компания прогнозлари 80% дан ортиқ аниқлиги ҳамда юқори даражадаги ўлчамлари билан ажралиб туради. Бу профилактика чора-тадбирларини ўз вақтида режалаштириш ва экстремал об-ҳаво ўзгаришлари сабабли келиб чиқадиган зарарни камайтириш имконини беради.
Учрашув якунида «Emnotion» компаниясининг прогнозлаштириш услуби синовларини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбек тадбиркорлари ироқлик бизнесменларга ўз маҳсулотларини тақдим этди
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади