Logo

Ўзбекистон–Исроил ўртасида заргарлик соноатида янги лойиҳалар амалга оширилади

Март 01, 2026. 12:36 • 1 дақ

9
Ўзбекистон–Исроил ўртасида заргарлик соноатида янги лойиҳалар амалга оширилади

ТЕЛЬ-АВИВ, 1 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Исроил заргарлар уюшмаси директори Гади Гертел билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА муҳбири.

Томонлар заргарлик саноати ва қимматбаҳо металлар соҳасида узоқ муддатли стратегик шерикликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистоннинг хомашё салоҳиятини Исроилнинг технологик ва таълим имкониятлари билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гади Гертел Ўзбекистонда заргарлик саноатидаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори қўшилган қийматга эга замонавий заргарлик саноатини шакллантириш учун қулай шароит яратмоқда.

Тошкент шаҳрида Исроил таълим модели асосида илғор тажрибалар марказини ташкил этиш, мутахассислар алмашиш ва Исроил заргарлари делегациясининг Ўзбекистондаги халқаро кўргазмага ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар заргарлик соҳасидаги ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиқишга қодир бўлган барқарор шерикликни шакллантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш