Ўзбекистон ва Венгрия диний таълим соҳасида академик ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Февраль 27, 2026. 17:00 • 46 сония
• 170
БУДАПЕШТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Венгрия Лютеран илоҳиёт университети ректори, Венгрия ректорлари конференцияси аъзоси Андраш Кораньи билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқотнинг асосий мавзуси жорий йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган III Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форумига тайёргарлик кўриш ҳамда диний таълим соҳасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўлди.
Учрашув давомида Андраш Кораньи Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, жумладан, талабалар алмашинуви ва қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирди. Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги динлараро тотувлик тарихи, мамлакатимизнинг диний бағрикенгликни тарғиб қилишдаги роли ҳамда бой маданий-илмий меросининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Томонлар форум доирасида Венгрия делегациясининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифини ташкил этиш ва мамлакатимиздаги етакчи диний таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу алоқалар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқотни янги мазмун билан бойитишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
