Logo

Ўзбекистон саноат ва инфратузилма объектларини модернизация қилиш жараёнига Швециянинг илғор муҳандислик ечимларини татбиқ этади

Март 01, 2026. 10:00 • 55 сония

93
Ўзбекистон саноат ва инфратузилма объектларини модернизация қилиш жараёнига Швециянинг илғор муҳандислик ечимларини татбиқ этади

СТОКГОЛЬМ, 1 март. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ҳамда Швециянинг “Vious AB” компанияси менежери Никлас Самуэль Гуннарссон ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда швециялик ҳамкорларга Ўзбекистонда “яшил энергетика”, тоғ-кон саноати ва геология соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Музокаралар марказидан Швециянинг илғор тажрибаси асосида саноат объектларини лойиҳалаш, техник аудит ва қурилиш жараёнларини самарали бошқариш масалалари ўрин олди.

Мулоқот якунида Никлас Гуннарссон Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳаларида “Vious AB” компаниясининг иштирок этиш имкониятларини юқори баҳолади. Томонлар истиқболли лойиҳа таклифлари бўйича маълумот алмашиш ва компания вакилларининг 2026 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишини ташкил қилиш бўйича келишувга эришдилар.

2017 йилда ташкил этилган “Vious AB” компанияси саноат ва инфратузилма лойиҳалари соҳасида муҳандислик-консалтинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган. Компания лойиҳаларни бошқариш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича Европа бозорида ўз ўрнига эга.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш