Ўзбекистон боксчилари "Thailand Open" турнирида қатнашади
Май 23, 2025. 19:38 • 46 сония
• 40
ТОШКЕНТ, 23 май. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 24 май – 1 июнь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Thailand Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Бангкок шаҳрига йўл олди.
Раҳматжон Рўзиоҳунов ва Элшод Расулов бошчилигидаги мураббийлар штаби бўлажак турнирга қуйидаги таркибни жалб қилган:
Эркаклар:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов;
-60 кг: Мадияр Данияров;
-65 кг: Саят Илясов;
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов;
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов;
-80 кг: Самандар Жалолов;
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров;
-90 кг: Элёрбек Жўрабоев;
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов.
Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова;
-51 кг: Сабина Бобоқулова;
-54 кг: Феруза Казакова;
-57 кг: Нигина Ўктамова;
-60 кг: Ситора Турдибекова;
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
-70 кг: Ойша Тоирова;
-75 кг: Азиза Зокирова.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди