Ўзбекистон дзюдочилари Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий дастурида кумуш медални қўлга киритди
Апрель 29, 2025. 10:58 • 29 сония
• 41
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастур бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ушбу дастурда Ўзбекистон дзюдочилари финалгача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтишди. Улар дастлаб Тожикистон, сўнг Корея Республикаси жамоаларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Афсуски, чемпионлик баҳсида дзюдо ватани бўлмиш Япония термасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Якунда полвонларимиз мусобақани кумуш медаль билан якунладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди