Ўзбекистон ёш оғир атлетикачилари Перуда жаҳон чемпионлиги учун курашади
Май 01, 2025. 17:08 • 46 сония
• 26
ТОШКЕНТ, 1 май. /"Дунё" АА/. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари Перуга йўл олди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига, бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 11 нафар ёш оғир атлетикачиларимиз ҳимоя қилади.
5 майга қадар давом этадиган жаҳон чемпионати баҳсларида 77 мамлакатдан 530 дан ортиқ спортчи иштирок этди.
Қуйида мазкур турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхатини тақдим этаяпмиз.
Йигитлар:
-67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар);
-81 кг: Ҳикматилло Ҳайдаров (ёшлар);
-89 кг: Мунисбек Давлетов (ўсмирлар);
-89 кг: Бекзод Ғофуржонов (ёшлар);
-96 кг: Диёрбек Эрматов (ёшлар);
-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар/ёшлар);
-109 кг: Қудратбек Салимжонов (ёшлар);
+109 кг: Омадилло Олимов (ёшлар).
Қизлар:
-59 кг: Маржона Абдумуталова (ўсмирлар/ёшлар);
-71 кг: Дилнура Холдорова (ўсмирлар/ёшлар);
+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар/ёшлар).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди