Ўзбекистон курашчилари Ашхободда бўлиб ўтган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди
Апрель 27, 2025. 07:57 • 47 сония
• 71
АШХОБОД, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 22-25 апрель кунлари Ашхобод Олимпия шаҳарчасида жойлашган Жанг санъати спорт мажмуасида туркман кураши ва белбоғли кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

13 та давлатдан полвонлар иштирок этган мазкур турнир анъанавий яккакураш турлари дунёсида муҳим воқеа бўлди.
Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатимизнинг етакчи курашчилари билан иштирок этди. Ўзбекистон мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Хусусан, аёллар ўртасидаги баҳсларда Фарангиз Абдунабиева, Манзура Муйдинова ва Дилафзур Мамажонова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Ойбек Султонов олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, курашчиларимиз 8 та бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу мусобақа минтақа халқлари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, спортчилар ва мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш учун муҳим майдон вазифасини бажарди. Ўзбек спортчиларининг мазкур тадбирдаги иштироки эса Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшилган муносиб ҳисса бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди