Logo

Ўзбекистон оғир атлетикачилари Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли одимламоқда

Май 05, 2025. 11:59 • 30 сония

55
Ўзбекистон оғир атлетикачилари Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли одимламоқда

ТОШКЕНТ, 5 май. "Дунё" АА/. Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 4 май кунги дастурида икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, муросасиз кечган беллашувларда Муҳсинбек Давлетов ва Дилнура Холдорова шоҳсупага кўтарилди.

  Жумладан, -89 кг вазндаги полвонлар баҳсида Муҳсинбек Давлетов ўсмирлар ўртасида силтаб кўтаришда ва икки кураш натижаларига кўра кумуш медалларни қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -71 кг вазнда шоҳсупачага кўтарилган Дилнура Холдорова даст кўтариш машқида учинчи натижани қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш