Ўзбекистон таэквондочилари Хитойда ўтган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида 14 та медалга эга чиқди
Май 01, 2025. 14:05 • 44 сония
• 29
ТОШКЕНТ, 1 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 классификациясига кирувчи XIII клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 нафар вакили даянгга чиқди. Якунда улар 2 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг.) ва Озода Собиржонова (-67 кг.) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Финалга қадар муваффақиятли жанг олиб борган Омонжон Отажонов (-58 кг.) ҳамда Светлана Осипова (+73 кг.) кумуш медали билан тақдирланди. Севинч Ҳайитова (-62 кг.) эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, Ўзбеекистон таэквондочилари мазкур мусобақада 4 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди