Logo

Ўзбекистон таэквондочилари Хитойдаги мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди

Апрель 25, 2025. 17:25 • 48 сония

45
Ўзбекистон таэквондочилари Хитойдаги мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги турнири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этилаётган мазкур турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хусусан, Жасур Жайсунов (-80 кг), Марат Мавлонов (+87 кг) олтин, Шуҳрат Салаев (-87) кумуш, Ёдгор Жўрабоев (-87 кг) ва Мадина Мирабзалова (-57кг) бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) олтин, Светлана Осипова (+73 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш