Ўзбекистон таэквондочилари Хитойдаги Осиё чемпионатининг илк кунида тўққизта медаль жамғаришди
Апрель 30, 2025. 11:36 • 33 сония
• 36
ТОШКЕНТ, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Кеча Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
Жумладан, Жасур Жайсунов (-80 кг) ва Марат Мавлонов (+87 кг) олтин,
Шаҳбозбек Тусматов (-74 кг), Шуҳрат Салаев (-87 кг) ва Мадина Мирабзалова (-57 кг) кумуш ҳамда Ёдгор Жўрабоев (-87 кг), Мадина Шониёзова (-46 кг), Лайло Ҳасанова (-49 кг) ва Шаббона Абдувалиева (-57 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди