Ўзбекистон вакили Бангкокда ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Апрель 25, 2025. 18:31 • 35 сония
• 33
ТОШКЕНТ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири Осиё чемпионати бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг дастлабки кунида ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Замохшари Бекмуродов кумуш медалга сазовор бўлди.
-66 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз финал йўлида кечган шиддатли курашда бир қатор номдор рақибларини мағлубиятга учратди.
Бироқ олтин медаль учун беллашувда япониялик амалдаги жаҳон чемпиони Рёма Танакага қўшимча дақиқаларда имкониятни бой берди.
Бангкок шаҳрини мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида қитъамизнинг 30 давлатидан 295 нафар полвон медаллар учун курашяпти.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди