Ўзбекистонлик қиличбоз Богота гран-присида бронза медалини қўлга киритди
Май 12, 2025. 14:26 • 18 сония
• 35
ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Колумбиянинг Богота шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича гран-при турнири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Анохин бронза медалини қўлга киритди.
Вадим саралаш босқичида Исроил, Гонконг, Италия, Чехия вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Бироқ ярим финалда қозоғистонлик Руслан Курбановга 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди