Logo

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Сафина Садуллаева Польшада ўтказилган халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди

Июнь 16, 2025. 16:21 • 32 сония

60
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Сафина Садуллаева Польшада ўтказилган халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этиб, олтин медальга сазовор бўлди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 1,90 метр баландликни забт этиб, мавсумдаги энг юқори натижасини қайд этди.

Мазкур дастурда украиналик спортчи Катерина Табашник 1,87 метр баландлик билан кумуш, Польша вакиласи Виктория Миасо эса 1,84 метр натижа билан бронза медалларини қўлга киритишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш