Ўзбекистонлик ёш эркин курашчилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди
Июнь 27, 2025. 16:26 • 48 сония
• 34
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Вьетнамда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида U-17 ёш тоифасида эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Хусусан, -51 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашидов ва -55 кг вазнда Абдумалик Жалолиддинов кумуш медалларига эга чиқишди. -45 кг вазн тоифасида Миржалол Мукаммилов, -48 кг вазнда Шаҳобиддин Нурманов ва -60 кг вазн тоифасида Фахриддин Насриддинов бронза медалларига сазовор бўлишди.
Мусобақа давомида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган U-17 ёш тоифасидаги эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз эса барча йўналишларда жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди