Logo

Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди

Май 12, 2025. 07:18 • 41 сония

29
Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 8-10 май кунлари Осиё чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Унда қитъанинг 20 давлатидан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

 9 май куни бўлиб ўтган илк баҳсларда Ўзбекистон спортчилари бир нечта йўналишда совринли ўринларни эгаллашди. 

Жумладан, C-2 йўналишида 1000 метр масофага бўлиб ўтган мусобақада Муҳаммадали Мирисманов ва Диёрбек Маматқулов тандеми кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Камолиддин Раҳматуллаев ҳамда Азимжон Сотиболдиев бронза медалини қўлга киритди. К-1 йўналишида эса Александр Зарубин 1000 метр масофадаги пойгани учинчи ўринда якунлаб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини қўшди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш