Logo

Оғир атлетикачи Турсуной Жабборова Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Май 14, 2025. 19:59 • 30 сония

20
Оғир атлетикачи Турсуной Жабборова Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

ТОШКЕНТ, 14 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Жиангшан шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати якунига кетиб бормоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бироз аввал аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.

Эътиборлиси, ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 108 кг натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.

Афсуски, Турсуной силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда бироз омад етишмади ва у якунда саккизинчи поғонадан жой олди. Шунингдек, ушбу вазнда қатнашган яна бир вакилимиз Нигора Сувонова олтинчи натижани қайд этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш