Logo

Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон кубогида 72 та медални қўлга киритди

Апрель 15, 2026. 18:59 • 53 сония

118
Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон кубогида 72 та медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон кубогида 72 та медални қўлга киритди

БАНГКОК, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд пойтахтида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциация (WAKO) томонидан ўтказилган мусобақада дунёнинг 34 давлатидан мингдан ортиқ спортчи қатнашди.

Ушбу жаҳон кубогида ҳамюртларимиз муносиб тарзда қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритди. Турнир давомида вакилларимиз жами 72 та – 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза медалга сазовор бўлди.

Шунингдек ўқинг

Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Таиланд, учинчи ўрин Вьетнам, тўртинчи ўрин эса Қозоғистон жамоаларига насиб этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш