Logo

Ўзбекистон оғир атлетикачи қизлари Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Май 14, 2025. 18:29 • 31 сония

55
Ўзбекистон оғир атлетикачи қизлари Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди

ТОШКЕНТ, 14 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг 13 май кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларга сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, -81 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртларимиз Ригина Адашбаева ва Мадина Файзуллаева ўз номларини совриндорлар қаторига қўшиб қўйишди.

Жумладан, Ригина Адашбаева даст кўтаришда 104 кг натижа билан бронза ва икки курашда 224 кг жамғарган ҳолда 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Мадина Файзуллаева эса силтаб кўтариш машқида 121 кг тошни бўйсундирган ҳолда кучли учликдан жой олди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш