Токиода бўлиб ўтадиган байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатида қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди
Апрель 04, 2024. 14:38 • 46 сония
• 55
ТОШКЕНТ, 4 апрель. "Дунё" АА/. Шу йилнинг 18-21 апрель кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ушбу чемпионатда Олимпия масофаларида Париж-2024 йўлланмалари ҳам ўйналади.
Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси лицензион Осиё чемпионатида қуйидаги атлетлар қатнашишини маълум қилди:
Олимпия масофалари:
С1 200 метр: Нилуфар Зокирова;
С2 500 метр: Дилноза Раҳматова, Хонзода Эркинова;
С1 1000 метр: Нурислом Тўхтасин ўғли;
С2 500 метр: Артур Гулиев, Владлен Денисов;
К1 500 метр: Екатерина Шубина;
К2 500 метр: Екатерина Шубина, Арина Танатмишева;
К1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов;
К2 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов, Самандар Ҳайдаров.
Ноолимпия масофалари:
С1 200 метр: Элёр Мамадалиев;
К1 200 метр: Денис Онуфриев;
К1 200 метр: Шаҳризода Мавлонова;
К2 микст 200 метр: Шаҳризода Мавлонова, Озоджон Амриддинов.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Туркиядаги жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз етакчилик қилмоқда
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди