Logo

Тошкент шаҳри бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилади

Апрель 23, 2025. 18:37 • 39 сония

52
Тошкент шаҳри бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилади

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 25–27 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкент яна бир йирик мусобақа – бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бу йилги баҳсларда 26 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб боради.


Мусобақа гимнастика бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби майдонида бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими 25 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган.


Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли стартга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.


Унда мамлакатимиз шарафини яккалик баҳсларида Тахмина Икромова ва Анастасия Саранцева, гуруҳ машқларида Эвелина Атальянц, Мафтуна Зоирова, Аделья Файзулина, Мумтозабону Исҳоқзода, Амалия Мамедова ва  Иродахон Содиқова  каби спортчилар ҳимоя қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш