Logo

24 июль – 3 август кунлари Тошкентда волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Июль 15, 2025. 17:12 • 44 сония

236
24 июль – 3 август кунлари Тошкентда волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 24 июль – 3 август кунлари пойтахтимиз волейбол бўйича йигитлар ўртасида U-19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимизда ушбу спорт турида илк бор ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли 24 жамоаси ғолиблик учун беллашади.

Беллашувлар "Юнусобод" спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг залларида ташкил этилади. "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичи йўлланмаси учун Бельгия, Аргентина, Пуэрто-Рико, Туркия ва Покистон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги тақвими қуйидагича:

1-тур: Ўзбекистон – Туркия (24 июль);

2-тур: Ўзбекистон – Покистон (25 июль);

3-тур: Ўзбекистон – Пуэрто-Рико (26 июль);

4-тур: Ўзбекистон – Аргентина (28 июль);

5-тур: Ўзбекистон – Бельгия (29 июль).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш