Logo

Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасидан Ватанга қайтарилди

Ноябрь 06, 2025. 16:38 • 38 сония

156
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Красноярск ўлкасидан Ватанга қайтарилди

КРАСНОЯРСК, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Красноярск ўлкасида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига барча зарур амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг ваколатхонаси саъй-ҳаракатлари билан фуқаромиз вояга етмаган қизи билан биргаликда Ватанга қайтарилди.

Маълум қилинишича, аёл Россия миграция қонунчилигини бузгани учун Красноярск ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган. Унинг шахсий ҳужжатлари йўқолгани сабабли Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган, қизи эса вояга етмаган болалар учун махсус муассасага жойлаштирилган.

Бош консулхона томонидан она-боланинг Ўзбекистонга қайтишига доир барча ташкилий ва ҳужжатли масалалар ҳал этилди. Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан эса улар учун авиачипталар харид қилинди.

Юртдошларимиз Красноярск-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга жўнаб кетди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш