Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси соҳасида доимий мулоқотга тайёр
Январ 30, 2025. 11:33 • 46 сония
• 170
РИГА, 30 январь. /"Дунё" АА/. Ташриф билан Рига шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев 28 январь куни Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Латвия томони меҳнат миграцияси бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва Миграция бўйича битим имзолаш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро ҳамкорлик, жумладан, мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлигини қайд этдилар.
Бундан ташқари, Латвия ТИВ дирекцияси бош директори Агнеса Кальнина билан музокаралар олиб борилди.
Латвия томони Ўзбекистон унинг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим ҳамкори эканини алоҳида таъкидлади.
Икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ва узоқ муддатли истиқболга эга эканлигига қатъий ишонч билдирилди.
Томонлар жорий йилда икки давлат Ташқи ишлар вазирликларининг тегишли идоралари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди