Logo

Қозоғистоннинг мигрантларни мақсадли тайёрлашга ихтисослашган халқаро ўқув маркази Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

Август 12, 2025. 09:50 • 50 сония

84
Қозоғистоннинг мигрантларни мақсадли тайёрлашга ихтисослашган халқаро ўқув маркази Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

ОҚТОВ, 12 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги "APEC Training Center" халқаро ўқув маркази делегациясининг жорий йил 4-7 август кунлари Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қозоғистон вакиллари сафар давомида Ўзбекистон Миграция агентлиги мутасаддилари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон фуқароларини хорижда, биринчи навбатда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда "APEC Training Center" ўқув маркази ваколатхонасини очиш ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

"APEC Training Center" халқаро ўқув маркази ходимлари, шунингдек, Ангрен шаҳридаги Миграция агентлиги ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида "NCCER" ва "City & Guilds" аккредитация тартиби хусусида фикр алмашилди. Мазкур тизимни Ўзбекистон ҳудудида тадбиқ қилиш ҳамда ўқув дастурларини мамлакатимизда қулаш тизимини ўрганишга келишиб олинди.

Сафар давомида Қозоғистон делегацияси Тошкент шаҳрида жойлашган "HR Global" компанияси раҳбарияти билан ҳам музокара ўтказди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш