Ўзбекистон бош консули Улан-Удэда ишлаётган ватандошлар билан учрашди

Сентябрь 29, 2026. 10:30 • 52 сония

• 201
Ўзбекистон бош консули Улан-Удэда ишлаётган ватандошлар билан учрашди

УЛАН-УДЭ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Улан-Удэ шаҳрида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бурятия пойтахтида бўлиб ўтган учрашувда турли корхоналарда меҳнат қилаётган ватандошлар иштирок этди. Уларга Россия қонунчилиги талаблари, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, консуллик фаолияти ва ҳуқуқий масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, Улан-Удэ шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида меҳнат қилаётган 17 нафар ҳамюрт консуллик ҳисобига олинди.

Учрашув якунида Бош консулхона ватандошларга ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда доимо зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш