Новосибирскда ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Сентябрь 28, 2026. 12:00 • 1 дақ

• 195
Новосибирскда ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

НОВОСИБИРСК, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ушбу ҳудуддаги йирик қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида ҳамюртларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Иш берувчи томонидан иш ҳақи асоссиз кечиктирилган ҳолатларда фуқароларга зудлик билан Бош консулхона ва Миграция агентлигига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Шунингдек ўқинг

Ишчиларга баландликда ва пайвандлаш ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди. Шахсий хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Дипломатлар Бош консулхона ва Миграция агентлиги ватандошларга келгусида ҳам ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканини айтди. Бу кўмак зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда Новосибирскда ватандошларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш