Россиянинг Владимир ва Нижний Новгород вилоятларида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилди
Сентябрь 26, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 183МОСКВА, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Ойбек Одилов бошчилигидаги делегация Владимир ва Нижний Новгород вилоятларига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хизмат сафари доирасида агентлик вакиллари “Аби Продакт” АЖ, “Ладушка” Владимир тикувчилик фабрикаси” МЧЖ, “Сладкая Жизн” компанияси, “Монотек Строй” қурилиш ташкилоти ҳамда ҳамюртларимиз меҳнат қилаётган қатор хизмат кўрсатиш объектларига ташриф буюрди.
Учрашувлар давомида ватандошларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, меҳнат шартномаларини тузиш, иш ҳақини ўз вақтида тўлаш ва миграция қонунчилигига риоя этиш масалалари ўрганилди. Шахсий хавфсизлик чоралари ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш алгоритмини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Сафар якунлари бўйича ватандошлардан 24 та мурожаат қабул қилинди. 4 нафар фуқарога ватанга қайтиш учун авиачипта харид қилишда кўмаклашилди. 20 нафар юртдошга бир марталик моддий ёрдам ажратилди, яна 46 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


