Ўзбекистон дипломатлари Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оиланинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатишди
Ноябрь 23, 2024. 15:39 • 52 сония
• 311
НОВОСИБИРСК, 23 ноябрь. "Дунё" АА/. Сибир пойтахтида оғир ҳаётий вазиятга тушиб олган юртдошларимиз бўлган оила мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирскда фарзандининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли юртимизга қайта олмаётган ватандошларга ёрдам берилди. Россия томонидан зарур ҳужжатларни олиш учун барча имкониятлар ишга солинди. Натижада бола ва унинг ҳужжатлари аэропортда ота-онасига топширилди.
Таъкидлаш керакки, бола учун барча ҳужжатлар Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан Россия томонидан бир неча соат ичида тайёрланди.
Ушбу оила 22 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14.30 да Россиянинг "С7" авиакомпанияси самолёти билан Ўзбекистонга учиб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси