Екатеринбургда Ўзбекистон фуқароларини қонуний иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Май 13, 2025. 10:21 • 49 сония
• 108
ЕКАТЕРИНБУРГ, 13 май. /"Дунё" АА/. Юртимиз Бош консулхонаси ходимлари Екатеринбург шаҳридаги ҳалол гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Ихлас" корхонаси раҳбари Айдин Гогаев билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон фуқароларини мазкур корхонага қонуний тарзда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркор Айдин Гогаев мулоқот аввалида ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Унинг айтишича ҳозирги кунда корхонада 50 нафардан ортиқ ишчи кучини жалб қилишга эҳтиёж мавжуд. Мазкур бўш ўринларга Ўзбекистондан ишчи куни ёллашдан манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар ишчи кучини жалб этиш учун танловларни ташкил этиш, уларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари, меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжат (патент)ни расмийлаштириш, фуқароларни иш жойига трансфер қилиш масалалари хусусида фикр алмашдилар.
"Меҳнат мигрантларининг барча харажатлари, жумладан вақтинча ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш, уларнинг яшаши ва бошқа барча маиший масалаларга оид муаммолар корхона томонидан бепул амалга оширилади", – деди корхона раҳбари.
Мулоқот якунида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан ишчи кучини жалб этиш бўйича музокараларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди