Россиянинг Челябинск вилоятида қийин аҳволда қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Июль 20, 2025. 12:38 • 51 сония
• 301
ЕКАТЕРИНБУРГ, 20 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россияда қийин молиявий аҳволда қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Челябинск вилояти Киштим туманида жойлашган "Русские пряники" корхонасида вақтинча ишлаш учун борган юртдошимиз С.А. Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида моддий томондан қийин аҳволда қолганлиги сабабли доимий яшаш манзилига етиб олиши учун амалий ёрдам сўраган.
С.А. ўтказилган суҳбат давомида маълум бўлишича, у шу йил май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга келган. Унинг Челябинск вилоятига етиб келгунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.
Ҳамюртимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмаганлиги сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган.
Ватандошимизни Ўзбекистонга қайтариш учун Екатеринбург шаҳрига олиб келинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди. Шундан сўнг, Ўзбекистон дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртимизга "Екатеринбур-Тошкент" авиарейсига чипта харид қилиб берилди.
С.А. 19 июль куни "Екатеринбург-Тошкент" йўналиши бўйича самолётда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди