Россия қурилиш компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистондан малакали қурувчиларни ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 26, 2024. 11:25 • 45 сония
• 79
РОСТОВ-ДОН, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ростов вилоятидаги "ЮгСтройИнвест" маъсулияти чекланган жамияти мутасаддилари билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув Ўзбекистон Президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ишларни янада фаоллаштириш, фуқароларимизни хорижда муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Иш берувчи корхона фаолияти, хорижий ишчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик маошлари тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Корхонанинг истиқболдаги режалари ва 100 нафар ишчига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
Бош консулхона ходимлари ўз навбатида, Россия томонини Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамкор давлатлар ва меҳнат мигрантлари учун яратиб берилаётган имтиёзлар билан таништирдилар.
Бўлиб бўтган учрашув якунида меҳнат мигрантларини қонуний тарзда жалб этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди