Logo

Россиянинг Барнаул шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

Май 18, 2025. 11:09 • 36 сония

64
Россиянинг Барнаул шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олинди

БАРНАУЛ, 18 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Олтой ўлкаси Барнаул шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб, ватандошлар ҳолидан хабар олдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташрифдан мақсад мазкур марказда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини сақлаш шароитлари билан танишиш, шунингдек, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Дипломатлар дастлаб марказ раҳбарияти билан мулоқот қилдилар. Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти Россия ҳудудида бўлиш тартиб-қоидаларни бузгани учун мазкур марказда вақтинча жойлаштирилган.

Шунингдек, Бош консулхона ходимлари муассасада яратилган шароитлар, жумладан ошхона, дам олиш хоналари, тиббиёт бўлими ва кутубхона билан танишди.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида уларни ўз оиласи бағрига тезроқ қайтариш йўллари муҳокама қилинди ва ҳамюртларимизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш