Logo

Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ўтказилди

Май 02, 2025. 11:51 • 40 сония

61
Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабули ўтказилди

ТОМСК, 2 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабулини ташкил қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Мулоқот чоғида Россиянинг Томск вилояти ҳудудида бўлиб турган юртдошларимизнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Бош консулхона барча ёрдамни кўрсатиши таъкидланди. Бош консулхона ва Томск вилояти раҳбарияти билан ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 Меҳнат мигрантларининг турли ноқонуний оқимлар ва ёлғон ваъдалар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш муҳимлиги қайд этилди.  

Қабулга келган ватандошлар Томск вилоятида икки ҳафтада бир марта сайёр консуллик қабулини ташкил этиш, бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни жойида муҳокама қилиш ва ҳал этиш ташаббуси учун самимий миннатдорлик билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш