1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
Май 23, 2025. 10:06 • 49 сония
• 102
ТОШКЕНТ, 23 май. /"Дунё" АА/. Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши 2025 йил 1 сенябрдан бошлаб 2029 йил 1 сентябргача Москва ва Москва вилоятида тажриба ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими telegram-канали маълумотига кўра, Россияга визасиз келган мигрантлардан қуйидагилар талаб этилади:
– рўйхатдан ўтиш;
– шахсий маълумотларни, шу жумладан геолокацияни кузатишга розилик бериш;
– Вақтинча яшаш манзили тўғрисида ИИВни хабардор қилиш.
Агар уч кун ичида геолокация маълумотлари тақдим этилмаса, мигрант назоратдаги шахслар реестрига киритилиши мумкин (РКЛ).
Экспериментда қўйидаги тоифадаги шахслар жалб этилади:
– патент билан ишлаётганлар;
– патентсиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлганлар (Беларусь фуқароларидан ташқари);
– кириш мақсадини ўзгартирганлар;
– 90 кундан ортиқ бўлган, лекин ишламайдиганлар.
Мажбурий шартлар:
– Вақтинча яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтиш;
– дактилоскопиядан ўтиш;
– биометрик суратга олиш;
– геолокацияни кузатиш.
Мазкур тажриба муваффақиятли ўтса, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
