Logo

Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр

Ноябрь 01, 2025. 11:25 • 36 сония

236
Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр

АНҚАРА, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи доирасида 27 октябрь куни Туркия Ички ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ хабар беришича, учрашувда Туркия Ички ишлар вазири ўринбосари Мехмет Оқтош икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса ички ишлар соҳасида, яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади.

Учрашув давомида турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш