Logo

Туркия компанияси Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишга тайёрлигини билдирди

Октябрь 09, 2025. 19:02 • 42 сония

102
Туркия компанияси Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишга тайёрлигини билдирди

АНҚАРА, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Туркиянинг Анқара вилояти Қаҳраманказан туманида жойлашган "Angora Ahşap Alüminyum PVC İmalat İnşaat Sanayi ve Ticaret Anonim Şirketi" компаниясида ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, чет элга ишлаш учун бораётганларни аниқ касбларга ўқитиш бўйича ҳаётга тадтиқ этилаётган дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олдилар.

Корхона бошқарув кенгаши раиси Ахмет Кара билан кечган музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Ахмет Кара бугунги кунда корхонада ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароларидан мамнунлигини, уларнинг меҳнатсеварлиги, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишини алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, корхонада мавжуд бўлган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш