Қозоғистон компаниялари билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ноябрь 15, 2024. 16:51 • 57 сония
• 267
ОСТОНА, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари бош офиси Акмола вилояти Кокшетау шаҳрида жойлашган "Атамекен-Агро" холдинг раиси ўринбосари Максим Уланов билан онлайн шаклда музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Томонлар ўзбекистонлик малакали мутахассисларни хавфсиз, тартибли ва қонуний тартибда иш билан таъминлаш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Қозоғистон вакиллари ҳозирги кунда хорижлик мутахассислар учун 120 та квота ажратилганини, келгусида ушбу квоталар сонини 500 тага етказиш режалаштирилганини маълум қилди.
Музокаралар натижасида, 2025 йилда Ўзбекистондан 169 нафар малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси