Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади

Сентябрь 21, 2025. 12:27 • 51 сония

116
Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқади

ЛОНДОН, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Лондонга ташрифи давомида Буюк Британиянинг Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти (Gangmasters and Labour Abuse Authority – GLAA) директори Элиза Маккаффри билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Миграция агентлиги ва "GLAA" ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳужжат Буюк Британияга ишчи кучи етказиб бериш жараёнини тартибга солиш, жалб этиладиган меҳнат мигрантларининг сонини кўпайтириш ҳамда ушбу мамлакат ҳудудида ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини яратади.

"GLAA" – Буюк Британиянинг давлат назорат органи ҳисобланади. Ташкилот қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи хусусий бандлик ва рекрутинг агентликларига лицензия бериш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва меҳнат муҳитини яхшилаш билан шуғулланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш