Logo

ТИВда Ўзбекистон фуқароларини круиз компанияларида ишга жалб этиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Июль 16, 2025. 13:52 • 45 сония

167
ТИВда Ўзбекистон фуқароларини круиз компанияларида ишга жалб этиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида "Kouzon corporations" халқаро рекрутинг компанияси бош директори Зоран Кочоский билан музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини дунёнинг етакчи кемачилик компанияларининг круиз кемаларида ишлашга тайёрлаш ва ташкилий жўнатиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хорижий мутахассислар томонидан номзодларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистонда меҳмондўстлик, ресторан ва сервис соҳаларида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган қўшма ўқув марказларини ташкил этиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Ўз навбатида, хорижий томон Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда иш қидираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги илғор қадамларини, шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги тизимли ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Учрашув якунида Ўзбекистон фуқароларини круиз компанияларида ишлаш учун ташкилий жўнатиш бўйича "пилот" лойиҳасини ишга тушириш ва режалаштирилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий механизмларини яратиш бўйича келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш