Прагада меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Чехия музокаралари бўлиб ўтди

Июль 20, 2026. 19:40 • 2 дақ

237

ПРАГА, 20 июль /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегациянинг Чехияга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация аъзолари хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларни Чехияда ишга жойлаштириш масаласида қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Чехия Соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех билан ўтказилган музокаралар чоғида тиббиёт соҳасида пилот лойиҳани йўлга қўйиш ва қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Қайд этилишича, Чехия соғлиқни сақлаш тизимида дастлабки босқичда 400 нафарга яқин ҳамшира ва ижтимоий ходимга эҳтиёж мавжуд.

Шу билан бирга, Марказий Европанинг етакчи хусусий тиббиёт тармоғи ­­– “Penta Hospitals International” компанияси билан ҳам ўзбекистонлик кадрларни Чехия, Словакия ва Польшадаги шифохоналарга ишга жойлаштиришни назарда тутувчи меморандум имзоланди.

Чехия Савдо палатаси вице-президенти Радек Якубский, “MONTO, s.r.o.” ҳамда “TOPSEARCH, s.r.o.” компаниялари раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда саноат, автомобильсозлик, логистика ва транспорт соҳаларига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида чех иш берувчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юртдошларимизни Ўзбекистоннинг ўзида туриб чех тили ва тегишли касбларга тизимли ўқитиш, тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш