Буюк Британияда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади
Сентябрь 21, 2025. 14:34 • 54 сония
• 94
ЛОНДОН, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Британиянинг "Меҳнат таъминотчилари уюшмаси" (ALP - Association of Labour Providers) бош директори Дэвид Кэмп ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси йўналишида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Буюк Британия қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш соҳаларида меҳнат қилувчи ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар меҳнат бозорида шаффофликни таъминлаш, ишчиларни ноқонуний агентликлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг иш ҳақи ва меҳнат шарт-шароитлари қонун доирасида кафолатланишини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, учрашувда ўзбекистонлик ишчиларни Буюк Британияда мавсумий меҳнат визалари асосида жалб этиш жараёнларини самарали йўлга қўйиш, уларга ҳуқуқий ва ахборот кўмаги кўрсатиш ҳамда икки ташкилот ўртасида доимий мулоқот ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
ALP – Буюк Британиянинг мавсумий ишлар, озиқ-овқат, саноат, логистика каби соҳаларда ишчиларни етказиб берувчи ва манфаатларини қўллаб қувватловчи ташкилот ҳисобланади. Уюшма 300 дан зиёд йирик компанияларни бирлаштиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди