Logo

Буюк Британияда ишлашни мақсад қилган Ўзбекистон фуқароларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

Февраль 26, 2025. 07:31 • 1 дақ

196
Буюк Британияда ишлашни мақсад қилган Ўзбекистон фуқароларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

ЛОНДОН, 26 февраль. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиядаги "Harrow, Richmond and Uxbridge College" ("HRUC") ҳукумат ташкилоти вакиллари билан учраштди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"HRUC" – бир қатор соҳаларда малакали мутахассисларни тайёрлаш ва мамлакат бозорига меҳнат ресурсларини етказиб бериш йўналишидаги энг йирик муассасалардан бири ҳисобланади.

Музокаралар давомида Буюк Британияда талаб юқори бўлган жабҳаларда ўзбек мутахассисларини тайёрлаш ва уларда аниқ амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги имкониятлари ва ҳукумат томонидан хорижда ишга жойлашиш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.

Буюк Британия меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқаролар учун мослаштирилган касбий таълим моделлари хусусида фикр алмашилди.

Талабаларга зарур кўникмаларни босқичма-босқич ўзлаштириш имконини берадиган модулли таълимни жор

ий этиш, меҳнат бозорининг долзарб эҳтиёжларига мослаштирилган малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, ўзбек мигрантларини иш билан таъминлашни кафолатлаш мақсадида Британия иш берувчилари билан ҳамкорлик ва устоз-шогирд тизимини интеграция қилиш имкониятларига эътибор қаратилди. Шунингдек, таълим курслари, амалиётлар ва кейинги ишга жойлаштиришни ўз ичига олган давлат-хусусий шериклик асосида қўшма дастурларни ташкил этиш механизмлари кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш