Россиянинг Томск ва Новосибирск шаҳарларида мушкул вазиятда қолган тўрт нафар аёл ва уларнинг болалари Ўзбекистонга олиб келинди
Август 08, 2025. 13:56 • 45 сония
• 90
НОВОСИБИРСК, 8 август /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси Миграция агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Томск ва Новосибирск шаҳарларида оғир ҳаётий вазиятга тушиб тўрт нафар аёл ва уларнинг болаларини юртимизга қайтарди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълумотларга кўра, ватандошларимиз зарур ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун маблағ тополмаган.
Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларимизнинг Ўзбекистонга қайтишлари учун сертификатлар расмийлаштирилди. Миграция агентлиги ваколатхонасининг саъй-ҳаракатлари билан эса улар учун авиачипта харид қилинди.
7 август куни аёллар ва болалар Новосибирск-Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 июлдан 30 августга қадар "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси ўтказилмоқда.Тадбирдан кўзланган мақсад хорижда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини самарали ҳаётга қайтаришдан иборат.
Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди