"Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди
Август 01, 2025. 09:27 • 30 сония
• 157
ТОШКЕНТ, 1 август. /"Дунё" АА/. 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.
Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди